ЭҲТИЁТСИЗЛИКНИНГ МУДҲИШ ОҚИБАТИ

0 190

Боймирза ўша куни ҳавонинг иссиқлигини билган ҳолда тўла даражада соз бўлмаган тракторини бошқариб йўлга отланади. Унинг мақсади ёқилғи олиб оиласи бағрига қайтиш эди. Йўлда бирга ишлаб тирикчилиб қилиб юрадиган шериги Ш.Очилов учраб, у ҳам тракторга миниб олди. Аммо ўша куни унинг шошқалоқлиги ва ўйламасдан қилган ҳаракатлари қимматга тушди. 

1987 йилда Каттақўрғон туманида туғилган, икки нафар фарзанднинг отаси, муқаддам судланмаган, «Яккабоғ» маҳалла фуқаролар йиғини, «Иска» қишлоғида яшаб келган Боймирза Турсунов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида бугун суднинг қора курсисига етиб келишга арзирли кўнгилсиз ҳолатга сабабчи бўлди.


Б.Турсунов фуқаро Ш.Очиловни ўзининг бошқарувидаги тракторнинг кабинасига миндириб кетаётиб, Ш.Очилов эҳтиётсизлик оқибатида трактор кабинасидан тушиб кетганлиги натижасида уни трактор ғилдираги билан босиб кетиб, йўл-улов ҳодисасини содир қилади. Оқибатда Ш.Очиловни оғир тан жароҳати олиб, Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонада вафот этишига сабабчи бўлади.


Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг қарорига кўра, судланувчи Боймирза Турсунов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, у 3 (уч) йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда унга ЖКнинг тегишли моддасига асосан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. 

Энди ҳеч кимга ёмонлик тиламаган ҳолатда айбдор бўлиб қолган Боймирза носоз тракторни бошқарганидан минг бор пушаймон бўлиши аниқ.

Абдурахмон Абдулаев,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 15-бошқарма катта прокурори.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ