Янги ўқув йилидан 9-11-синф ўқувчилари учун янги таълим шакли жорий этилади

0 114

2020-2021 янги ўқув йилидан бошлаб республикамиз бўйича 65 та академик лицейлар, 339 та касб-ҳунар мактаблар, 211 та коллеж ҳамда 176 та техникумларда қабул жараёнлари ташкил этилади.

Академик лицей ва касб-ҳунар мактабларига умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчилари қабул қилиниб, 2 йиллик кундузги таълим шакли асосида ўқитилади.
Коллежларга умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари қабул қилинади. Ўқиш 2 йилгача бўлган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Техникумларга умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчилари қабул қилинади. Ўқиш 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда таълим рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.
Яқин кунларда эътиборингизга ушбу таълим муассасаларининг ҳудудлар бўйича таҳлили ҳамда алоқа учун рақамларини ҳавола қиламиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ