КАТТАҚЎРҒОНДА ЮКСАК МАРРА ЗАБТ ЭТИЛДИ

0 340

Каттақўрғон туманида 2020 йил хосили учун 8926 гектар майдонга замонавий экиш ускуналарида гектарига 300 кг фосфор ҳамда 100 кг.дан калийли минерал ўғитлар билан (олдинги 250-270 кг ўрнига) 150-180 кгдан ғалла экилганди.  

Илмий асосланган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилганлиги, энг муҳими фермерларнинг моддий манфаатдорлиги таъминлаганлиги туфайли мўл ҳосил етиштирилди. Ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказаётган Каттақўрғон тумани ғаллакорлари бугун 28 минг 214 тоннадан кўпроқ ғалла қабул қилиш пунктларига товар-дон сотиш шартномавий режасини ортиғи билан 12 иш кунида шараф билан уддалади. Каттақўрғон тумани тарихида  биринчи марта бир кунда рекорд даражадаги 3818 тоннагача ғалла ўриб олишга эришилди.
Туманнинг улкан ғалла хирмонини бунёд этишда биринчилардан бўлиб давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажаришга эришган Охунбобоев, Гранттранс, Р.Исломова, Ж.Ҳайитов, М.Султонов ММТП ғаллакорлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Шунингдек, туман ҳудудидаги кўплаб фермер хўжаликларимиз гектаридан 70-75 центнер ғалла  йиғиб олишга эришдилар.


Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ