kathaq@mail.ru

ЭНДИ НАФАҚАНИ КИМ ТАЙИНЛАЙДИ, бу ваколат маҳалладан олиб қўйилдими?

   Шу вақтгача кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа, моддий ёрдам уларнинг фуқаролар йиғинига қилган мурожаати асосида Вазирлар Маҳкамасиниг 44-сонли қарорига асосан ҳудуддаги мутасадди ташкилот вакилларидан тузилган махсус комиссия қарори билан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда берилади.Масалани ҳал қилиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларига юқори ваколатлар берилган бўлиб,афсуски,жараёнда бу тизим ўзини у даражада оқламади.

 Бунга чек қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелда «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралар¬аро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими («Ягона реестр» АТ) орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни кўриб чиқилади.
Хўш, «Ягона реестр» АТ ўзи нима ва у тизимда адолат тамойилларини тўлиқ таъминлай оладими ва бу тизим қачон республикамиз бўйлаб тўлиқ жорий этилади, деган савол туғилади. «Ягона реестр» АТ орқали инсон омилисиз (ходимлар иштирокисиз) ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилиб, дастурга киритилган маълумотлар асосида кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиби автоматик (техник) тарзда ҳал этилади. Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза бевосита «Ягона реестр» АТнинг расмий веб-сайтида, Интерактив давлат хизматлари ягона порталида шахсий кабинет орқали электрон аризани тўлдириш билан амалга оширилади.
 Дастур бўйича барча масъул ташкилотларнинг ўзаро ахборот алмашинуви онлайн тарзда амалга оширилади, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашда  холислик, шаффофлик ва ижтимоий адолат принципларини таъминлайди, жараённинг очиқ ва ошкора ўтишига хизмат қилади. Соҳадаги коррупция, қоғозбозлик каби иллатларнинг барҳам топишига замин яратади.
   Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги тегишли қарори билан тизимга бир қатор ўзгартиришлар киритилган.Қайд этиш керак, Низомга асосан, нафақа ва моддий ёрдам олувчи оилаларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун компенсация бериш юзасидан қўшимчалар киритилди.Шунингдек, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияларни ишончнома асосида амалга ошириш ҳуқуқи киритилиб, Вақтинчалик Низомнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 октябргача узайтирилди. Нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловларида техник хатоликлар аниқланганда, тўловлар тўхтатилиши, ушбу ҳолат бўйича ариза берувчига электрон хабарнома ёки SМS-маълумот юборилиши белгиланди.
Қайд этиш керак, 2020 йилнинг июль ойидан бошлаб «Ягона реестр» АТ республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич амалиётга жорий қилинади. Мазкур дастурнинг ишга туширилиши билан маҳалла раислари ва махсус комиссияларнинг уч турдаги нафақани тайинлаш ваколати бекор қилинади ва улар эндиликда нафақа тайинлашмайди.
Мазкур дастур нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашда шаффофликни таъминлайди, жараённинг очиқ ва ошкора ўтишига хизмат қилади. Соҳадаги коррупция, қоғозбозлик каби иллатларнинг барҳам топишига замин яратади.


Сардор МАРДОНОВ,
туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси пенсия
ва нафақалар тўлов мониторинг гуруҳи мутахассиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?