kathaq@mail.ru

Ўқишини кўчирмоқчи ва қайта тикламоқчи бўлган талабалар диққатига!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича маълумотларни эълон қилди.

Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Низомга мувофиқ фуқаролар ўқишини кўчириш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган ҳудудий ишчи гуруҳига 2020-йил 15-июлдан 5-августга қадар бўлган муддатда мурожаат қилиши мумкин.
  • Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган вазиятни инобатга олиб, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш жараёнини ташкил этишда онлайн тартибда ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилмоқда.
  •  Бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.
  •  Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш, кўчириб тиклаш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.
  •  Хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида таълим олган фуқароларнинг ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш тўғрисидаги аризасига рад жавоби берилади.
  •  Хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмайди.

     Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаролардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
  •  Кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза. Аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги, кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади.
  • Талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари.
  • Паспорт нусхаси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari kuni
Долзарб мавзу / Jamiyat

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi ..

2018-yil 6-martda Qonunchilik palatasi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy komm...

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda ..

Mundiyonda eng katta muammo toza ichimlik suvi edi. Bugun bu masala to‘liq yechim...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?