kathaq@mail.ru

«Ишқий саҳна» тасвирини 1 млрд. сўмга баҳолаган товламачи қўлга олинди

Хивада фуқарони қўрқитиб, 1 млрд. сўм талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, фуқаро Ж.Б. фуқаро Б.Ж.нинг «Г» исмли таниши билан жинсий алоқада бўлганлигини видеотасвирга олганлигини, агар йил бошида 500 млн. сўмга сотган бино-иншоотини 1 млрд. сўмга қайта сотиб олмаса, тасвирларни интернетда тарқатиш билан қўрқитади.

Шу тариқа Ж.Б. ўзига таниш «бойвачча»ни берк кўчага тиққанига ишонч ҳосил қилиб, ундан хотиржам тарзда 90 млн. сўм ва 20 000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент (ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда) ходимлари томонидан ушланди.

Ҳолат юзасидан Ж.Б.га нисбатан товламачилик бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?