kathaq@mail.ru

Сомон поялари ёқилишига йўл қўйманг!

Вилоятимизда ғалла етиштиришда фермер хўжаликлар 2020 йил ғалла-йиғим мавсумини бошлаб, улкан хирмон яратиш арафасида.

Кейинги йилларда ғалласи ўриб олинган майдонларда айрим фуқаролар томонидан сомон поялари ҳамда унинг қолдиқларини ёқиб юбориш каби ножоиз хатти-ҳаракатлар содир этилмоқда.
Ўтган йиллардаги ғалла ўрим мавсумида ортирилган тажрибалар шуни кўрсатдики, айрим фермер хўжалик раҳбарлари ҳар хил баҳоналар билан самон поясини ёқиб кетганлиги ёки бошқа сабабларни рўкач қилиб, вазиятни изоҳлаш билан жавобгарликдан ўзини олиб қочмоқчи бўладилар.
Ваҳоланки, бу каби ҳолатлар юзасидан ер эгаси тегишли тартибда, қонун олдида жавобгар бўлади.
Бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарорида ғалла ўрим-йиғимида сомон пояларини ёқиб юборишнинг олдини олиш борасида тегишли тадбирларни бажариш талаб этилган. Бу тадбирларда ҳалқимизнинг соғлиғи, атроф-муҳит муҳофазаси, тупроқ унумдорлигини муҳофаза қилиш назарда тутилган.
Агар 1 гектар майдонда бошоқли дон пояси ёқилганда, атмосферага 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 килограмм кул, 20 килограмм ис гази ва углерод оксиди тарқалади. Оқибатда тирик организмларнинг нафас олиши қийинлашади ва ҳар хил кассаликлар келиб чиқиши мумкин.
Ота-боболаримиз ерга, табиатга ва тупроққа озор бермаган, балки сомон пояларидан чорва молларига озуқа сифатида фойдаланган.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳам дон экинларининг ўрим-йиғими даврида сомон пояларини ёқиб юборилишининг, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Жумладан, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, туман инспекциялари, ички ишлар идоралари ва ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, жойларда ҳосилдан бўшаган майдонларнинг сомон қолдиқларини тезкорлик билан йиғиштириб олиш ва ёқиб юбормаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Мавсум олдидан фермер хўжалиги раҳбарлари, маҳаллалар раисларининг ўз ҳудудидаги ғалла майдонларида ўрим-йиғимни сифатли ташкил этиш, мавсумга жалб этилган комбайнчи, трактор ва автомобиль ҳайдовчиларидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилиши ҳамда ғалла майдонларини ёнғиндан сақлаш, ўрилган майдонларнинг сомонини ёқиб юбормаслик юзасидан тушунчалар беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Амалдаги қонунчиликлар ва белгиланган тартибга асосан, агарда бошоқли дон ўрим-йиғим мавсумида ғалладан бўшаган майдонларда сомон пояси ёқилишига йўл қўйилса, жавобгар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш баравардан ўн бараваригача миқдорда жарима солиниб, ерга ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарлар ҳам ҳисобланиб, тегишли тарзда ундириб олинади.


Шерғоз ЭРНИЁЗОВ,
Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бош мутахассиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?