kathaq@mail.ru

Қўй ўғрилари ушланди

Нурота тумани ИИБга Қизилча МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Н. ариза орқали мурожаат қилиб, Қўшқудуқ қишлоғи, “Ҳайдаркўл” ёқасида жойлашган отаридаги ҳар бирининг бозор нархи 1500000 сўм миқдорида бўлган, яъни умумий қиймати 21.000.000 сўмлик 14 бош қўйларини номаълум шахслар хуфиёна тарзда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув натижаларига кўра, мазкур жиноятни 1996 йил Нурота туманида туғилган, миллати қозоқ, оилали, маълумоти ўрта, ҳозирда Қизилча МФЙда истиқомат қилувчи К.Л., 1997 йил Нурота туманида туғилган, миллати қозоқ, бўйдоқ, маълумоти ўрта, айни пайтда Қизилча МФЙда яшовчи Ф.М., 1986 йил Нурота туманида туғилган, миллати ўзбек, оилали, маълумоти ўрта, тумандаги Э.Судир МФЙда истиқомат қилувчи З.Ш., 1980 йил Кармана туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, Кармана тумани Каттамачит МФЙда рўйхатда турувчи Я.Д. ҳамда 1992 йил Кармана туманида туғилган, миллати ўзбек, оилали, маълумоти ўрта, айни пайтда тумандаги Каттамачит МФЙда яшовчи У.Д.лар ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги аниқланди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, юқоридаги қоидабузарликда иштирок этган шахсларнинг бошқа туманларда ҳам содир этилаётган ўғирликларда алоқадорлиги гумон қилиниб, ҳозирда тезкор суриштирув ишлари давом этмоқда.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?