ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

0 83

2020 йил 5 июнь куни Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг олтинчи чақириқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишига туман ҳокими, туман Кенгаши раиси А.Бахрамов раислик қилди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Прокуратура, ИИБ, ДСИ ва тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди:

1. Пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида “Агробанк”АТБ Пайшанба филиали бошқарувчиси Ш.Қобилов, АТ “Халқ банки” Пайшанба филиали бошқарувчиси Қ.Нурмаматовларнинг ҳисоботи.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари С.Мингбоевнинг ҳисоботи.
3. Ташкилий масала.
4. Бошқа масалалар.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокимининг 2020 йил 28 майдаги Насриддинов Жамшид Тўлқиновични Каттақўрғон туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисидаги Қк-07 сонли қарори тасдиқланди.
Туман ҳокимининг 2020 йил 2 июндаги Тоғаев Қобилни – Каттақўрғон туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги Қк-08 сонли қарори тасдиқланди.
Сессия кун тартибига қўйилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ