Тил билиш мия қаришини секинлаштиради!

0 57

Маълумки, доимий фаолияти бўлмаган катта ёшли инсонларнинг мияси эртами-кечми қарий бошлайди. Аммо олимлар ушбу жараённинг олдини олиш учун нималар қилиши кераклигини аниқлади. Уларнинг фикрига кўра, икки тилнинг мунтазам қўлланилиши мияни фаол бўлишга ундайди ва қаришнинг олдини олади.

Мия қариши борасида олиб борилган тадқиқотларга кўра, олимлар инглиз ва хитой тилида сўзлашувчи 60 ёшдан 84 ёшгача бўлган кексаларни танлаб олишди. Сўнгра улардан бир нечта компьютерлаштирилган вазифаларни бажариш талаб этилди.

Иштирокчиларга 4 хил вазифа топширилган бўлиб, улар айнан икки тил билан боғлиқ эди. Олимлар қарияларнинг ҳаракати ҳамда маълумотларни қайта ишлаш тезлигини назорат қилиб боришди.

Таҳлил натижасига кўра, кундалик ҳаётда икки тилдан фойдаланиш мия фаолиятига самарали таъсир қилиши исботланди. Дунё миқёсида олиб борилган текширувлардан хулоса шуки, икки тилда сўзлашиш мия қаришини кечиктирувчи омил саналади. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ