Туман ҳокими Мақсуда опанинг хонадонига нега борди?

0 93

Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, аҳоли мурожаатлари жойида ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Яқинда Мўндиён маҳалласида яшовчи Мақсуда Маҳмудова туман ҳокимига касалликдан даволаниш, турмуш шароитини яхшилаш учун амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилган эди.
Бугун туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов бошчилигидаги туман ҳокимлиги мутасаддилари ва ҳомий ташкилот вакиллари Мақсуда Маҳмудова хонадонида бўлишди.
Хонадон билан танишиш давомида сурункали хасталикдан азият чекиб келаётган Мақсуда опага даволаниш учун амалий ёрдам бериладиган бўлди.
Хонадон эгаларига ҳомийлар томонидан она-бола сигир ҳадя қилиниб,уни боқиш учун кўк ўт берилди. Шунингдек,хонадоннинг кириш қисмига темир дарвоза ўрнатилиб, мавжуд эски оғилхона биноси ўрнида тез кунда янги оғилхона қуриб берилади.
Мақсуда опа туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан кўрсатилган бу беғараз ёрдам ва ғамхўрлик учун ўзининг миннатдорчилигини дил сўзлари ва кўзларидаги севинч ёшлари билан изҳор қилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби хайрли ва эзгу ишлар энг аввало ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд инсонларнинг мушкулини осон қилиб, кўнглини тоғдек кўтармоқда. Энг муҳими эҳтиёжманд инсонларнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамланмоқда. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ