ЗАФАР МУБОРАК, АЗИЗ ПИЛЛАКОРЛАР!

0 54

Ўзбекистон Республикаси Президентининг пиллачилик соҳасини ривожлантириш тўғрисидаги 2017 йил 29 мартдаги № 2856 сонли ва яна бир қатор карорларида белгилинган имтиёзлар, туман ҳокими раҳбарлигида яратилган тизим ўз самарасини бериб, туман аҳолисининг пиллачиликка муносабати ижобий томонга кескин ўзгарди.Уларни юқори кайфиятда ва кўпроқ даромад олиш мақсадида меҳнат қилишга ундади.Бу эса ўз самарасини бериб, Каттақўрғон тумани пиллакорлари 304,6 тонна "кумуш тола" топшириб,шартномавий режани 100,2 фоизга уддаладилар.
Жорий йилда “Кумуш тола” хусусий корхонаси томонидан пилла етиштириш мақсадида 5495 та аҳоли хонадонларига 5527 қути ипак қурти парваришлаш учун тарқатилди ва ҳар қутисига 300 минг сўмдан бўнак берилди.Пиллакорларга топширилган пилланинг 1 килограмми учун жойида оилавий звеноларга 21 000 сўмдан, фермер хўжаликларига 5 000 сўмдан, жами 26 000 сўмдан пул берилди. Бу коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлигини таъминлаш билан бирга,уларнинг моддий манфаатдорлигини оширди.Пиллакорлар хонадонларига 6,4 миллиард сўм атрофида маблағ кириб бориши туманимиздаги эҳтиёжманд хонадонларнинг иқтисодини яхшиланишига хизмат қилди. Шу билан бирга туманда етиштирилган пилла “Кумуш тола” хусусий корхонасини хом ашё билан таъминлаб, корхонада фаолият юритаётган 100 нафар ишчи хизматчиларнинг иш билан таъминланиш, 1,5 миллион долларлик маҳсулот экспортини амалга ошириш ва корхонага янги инвестициялар олиб келиш ҳисобига юксалиш имкониятини беради.

Туманда пилла тайёрлашда М.Султонов ММТП ҳудудидаги пилла звенолари аъзолари режадаги 40,4 тонна ўрнига 46,1 тонна Пахтакор ММТПдаги пиллакорлар режадаги 34 тонна ўрнига 37,1 тонна, О.Махмудов ММТП звенолари режадаги 30,2 тонна ўрнига 33,2 тонна, Улуғбек ММТП ҳудудидаги “кумуш тола”чилар режадаги 20,1 тонна ўрнига 22,6 тонна ва Й.Охунбобоевлик пиллакорлар режадаги 19,5 тонна ўрнига 20,5 тонна сара пилла топшириб, туманнинг пилла топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажаришига муносиб ҳисса қўшдилар.


Туман пиллакорлари зафарига муносиб ҳисса қўшган барча фермер хўжаликлари раислари ва оилавий звенолар аъзоларига туман ҳокимлиги миннатдорчилик билдиради.

Зафар муборак,азиз пиллакорлар!

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ