ҲОКИМ ХАЛҚ КУТУБХОНАСИ ВА ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИГА БОРДИ

0 71

Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасидаги қарийб 250 йиллик тарихга эга Муҳаммад амири Нақиббек мадрасаси тумандаги бир гуруҳ зиёлилар, нуронийлар таклифи билан туман ҳокими раҳбарлигида халқ кутубхонаси ва ўлкашунослик музейига айлантирилмоқда. Бугун туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов ушбу мадраса биносига олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида борди.
Туман ҳокими ҳужралар, айвон ва унинг шифти, устунлари ва қадимий қудуқлари ўз ҳолича қолдирилиши ва тарихийлиги сақланишлиги бўйича маъсулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Бу ерда ташкил этиладиган кутубхонага келган китобхонлар хужраларда ўтириб мутолаа қилиши, ўзини ўтмишга саёҳат қилгандек ҳис этиши мумкин. Ўтмиш ва бугунни ўзида акс эттирадиган музей ҳамда кутубхона Каттақўрғон тумани, Пайшанча шаҳарчаси ўтмиши ҳақида маълумот берадиган маданият маскани бўлиш баробарида, Самарқанднинг сайёҳлик йўналишларидан муҳим ўрин олса ажабмас.

Жахонгир САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ