Қишлоқда тиббиёт: Малакали хизмат, сифат ва самара

0 294


Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини янада ошириш, соҳага замонавий асбоб-ускуналарни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Каттаминг қишлоғидаги қишлоқ врачлик пункти "Обод қишлоқ" дастури доирасида замонавий қишлоқ оилавий поликлинкасига айлантирилди. Давлат бюджети ҳисобидан 1 миллиард 400 миллион сўмлик маблағ эвазига янгидан қурилган ушбу тиббиёт муассасасида бугун аҳоли талаблари даражасида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.


Поликлиникада Каттаминг, Қумоқ, Мўминхўжа, Янгиобод, Қўштепа маҳаллаларидаги 27 833 нафар аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатишда ўн нафар тажрибали шифокорлар иш олиб боришмоқда. Беморларни ташхислашда қон таҳлили, УТТ текшируви ва бошқа амалиётлар шу ернинг ўзида амалга оширилмоқда.


Айниқса, қишлоқ аҳолиси саломатлигини мус¬таҳкамлашда потранаж ҳамшираларнинг хизмати катта бўлаётганини эътироф этиш жоиз. Полклиникада фаолият олиб бораётган 30 нафар потранаж ҳамширалар ҳудуддаги ҳар бир хонадон аъзоларини нафақат тиббий саломатлиги, оилаларнинг турмуш тарзи, ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиб, зарур бўлганда ўзларининг таклиф ва тавсияларини бериб келишмоқда. 


- Қишлоқда тиббий хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлардан аҳоли жуда мамнун, - дейди меҳнат фахрийси Ўсар бобо Ёвқочов. -Яқинда иш бошлаган поликлиника ҳам ана шу ғамхўрликнинг амалдаги ифодаси бўлди. Бу ерда бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган қулайликлар ҳар қандай шаҳарлардаги тиббиёт муассасаларидан қолишмайди. 

Ж. САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ