kathaq@mail.ru

ТОЖДОР ВИРУСГА БЕПАРВО ҚАРАМАНГ

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йил 26 май куни инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди:

– Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда. Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини “касаллик тугади” деб, нотўғри қабул қилмоқдалар. Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин. Касаллик тугагани йўқ ҳали Ўзбекистонда!
Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, беъмалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин. Бизнинг энг катта ҳаракатимиз - одамларни соғ-саломат сақлаш ва шу билан бирга, иқтисодиётни тиклаш.
         Дарҳақиқат, коронавирус пандемияси натижасида бугун жаҳон иқтисодиётининг барча реал тармоқларида саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, қурилиш, транспорт, туризм ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида сезиларли даражада пасайиш ва ишсизлик кузатилмоқда. Халқаро экспертларнинг фикрича жаҳон савдо айланмаси 30 фоизга камаяди, 40 миллиондан ортиқ киши ишсиз қолиши эҳтимоли мавжуд. 
       Жаҳонда содир бўлаётган бундай вазият Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказиб турибди. Жорий йил биринчи чорагида мамлакатимиздаги иқтисодий ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврга нисбатан 1,6 фоизга пасайиши кузатилган. Бундан ташқари, инвестициялар ўзлаштириш ҳажми ҳам сезиларли қисқарган. Ушбу ҳолатлар мамлакатимизда ҳам бир қанча муаммоларни келтириб чиқармоқда ва мавжуд айрим муаммоларни янада кучайтирмоқда. Шу сабабли давлатимиз томонидан карантин шароитида ишлаш, айниқса, ишсизлик ва озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.Ўзбекистонда пандемия шароитида вужудга келган умумий муаммоларни ҳал қилишнинг ўзига хос йўллари ишлаб чиқилди. Давлат раҳбари ва ҳукумат томонидан бир қатор муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди. Шу асосида Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди. 
       Ишсизлик муаммоси Ўзбекистонда ҳам бошқа давлатлар қатори асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу муаммо жуда кўп корхоналар фаолиятини тўхтатиши, ташқарида ишлаб юрган юртдошларимиз қайтиб келиши ва уларнинг яна орқага қайтиб кетишга имконияти чекланганлиги эвазига пайдо бўлди? Шунингдек, ҳар йили минглаб меҳнатга қобилиятли аҳоли етишиб чиқади. Буларнинг ҳаммасига янги иш ўрни керак бўлади.
 Қолаверса, айни пайтда юртимизда 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳоли камбағаллик даражасида яшаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Буларнинг ҳам аксарият қисми муносиб иш ўринларига эга бўлмаганлар ва ишсизлардан иборатдир.
        Озиқ-овқат муаммоси – бу мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг таъсири натижасида юзага келадиган нозик муаммолардан биридир. Дунёнинг кўпгина давлатлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маъмурий ва иқтисодий чекловларни қўлламоқда. Умуман олганда, барча давлатлар аввало ўзида озиқ-овқат муаммосини ҳал қилишнинг чора-тадбирларини ишлаб чиқа бошлади. 
        Кўрилган чоралар давлатимиз ва халқимизнинг бугунги пандемия давридан кам талофат билан, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар кўпайиб кетишининг олдини олган ҳолда чиқишига ёрдам беради.
        Бепаволикка берилишга ҳали эрта. Энди эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқилиб, карантин чоралари кучайтирилади. Ўзбекистон ҳудудлари эпидемиологик вазиятга кўра қайтадан тоифаланади, ҳозиргача «яшил» ва «сариқ» ҳисобланган туман ёки шаҳарлар вазиятга қараб «қизил» сифатида белгиланиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, аҳоли орасидан коронавирус инфекцияси аниқланаётган фуқаролар Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу боис, ушбу ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда беморларни самарали даволаш борасида қатъий чоралар кўрилмоқда.
     Дунё COVID-19нинг биринчи тўлқини ўртасига келиб қолди. Бу ҳақида Женевада ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг соҳадаги фавқулодда вазиятлар дастури бўйича директор Майкл Райан маълум қилган. Райаннинг фикрича, коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини пайдо бўлиши грипп мавсуми билан боғлиқ ва бу воқеа 2020 йил охирида кузатилиши мумкин. ЖССТнинг маълумотларига кўра, бутун дунёда 5,2 миллион нафардан кўп одам COVID-19 билан касалланган ва пандемия бошланганидан бери 337 минг киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу маълумотлар карантин қоидаларига риоя қилмасак, бепарво бўлсак  коронавирус касаллигининг оқибати нималарга  олиб келиши мумкинлигини эслатиб қўйиш учун келтирилди. Чунки, коронавирус чегара билмаяпти, миллати-ирқига, бой-камбағаллигига, ёш-қарилигига қарамаяпти. Бепарво бўлганни ўз домига тортиб, ёстиғини қуритаяпти. Шундай экан, азиз юртдошлар, карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига бепарво бўлманг, акс ҳолда юртбошимиз таъкидлаганларидек, бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин. Сиз азизларни яна бир бор уйда қолиб, карантин қоидаларига риоя қилишга, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, жамоат жойларида тўпланмаслик, қўлларингизни тез-тез совунлаб ювиш, қўлни кўксимизга қўйиб саломлашиш, тиббий ниқоб тақишда давом этиш каби қоидаларга қатъий амалга қилишингизни сўраймиз.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari kuni
Долзарб мавзу / Jamiyat

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi ..

2018-yil 6-martda Qonunchilik palatasi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy komm...

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda ..

Mundiyonda eng katta muammo toza ichimlik suvi edi. Bugun bu masala to‘liq yechim...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?