Ўқувчилар ўртасида кимё бўйича онлайн олимпиада ўтказилади. 1-ўринга 5 млн. сўм берилади

0 31

Ўзбекистонда кимё соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган олим профессор Тиллаев Раҳим Содиқович хотирасига бағишланган Республика онлайн олимпиадаси ўтказилади.

Унда ғолиб ва совриндорлар пул мукофотлари билан тақдирланади.
Хусусан,
- 1-ўрин соҳиби 5.000.000 сўм ва диплом;
- 2-ўрин соҳиби 3.000.000 сўм ва диплом;
- 3 — 10-ўрин соҳиблари 1.000.000 сўмдан ва диплом;
- барча иштирокчилар сертификат билан тақдирланадилар.

Олимпиадада академик лицей, коллеж ва 10-11-синф ўқувчилари, абитуриентлар ҳамда талабалар қатнашиши мумкин.
Олимпиаданинг тест саволлари 25 та бўлиб:
- 18 таси ўрта ва ўрта махсус таълим мавзулари;
- 5 таси олий таълим мавзулари;
- 2 таси олим Тиллаев Р. С. ҳаёти ва ижоди юзасидан бўлади.

Иштирок этиш ниятидагилар 25 майгача moziy.edu.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин. 

Онлайн олимпиада 30 май куни соат 8:00 да бошланади. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ