Султон Жалолиддин қандай ўлдирилган

0 44

Султон Жалолиддин Мангубердининг ўлими ҳақида турлича фикрлар бор. Масалан, унга кўп йиллар ҳамроҳ бўлган Насавий бир курд чўпони томонидан ўлдирилганлигини ёзиб қолдирган.

Мирзо Улуғбек ўзининг “Тўрт улус тарихи” китобида шундай ёзади: “Тарих арбоблари султон Жалолуддин ибн султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг молу ҳоли ҳақида қарама-қарши фикр билдирдилар. Чунончи, баъзиларнинг сўзича, мўғуллар қўлида қатл этилган.
Баъзилар фикрича, султон Жалолуддин мўғуллардан қочиб, тоғлар орасига келган ва отда кўп юргани учун қаттиқ чарчаган, отдан тушиб тоғ орасида уйқуга кетган. Бир гуруҳ одамлар от ва султон хилъати таъмасида уйқудаги Жалолуддинни ҳалок қилганлар. Бошқаларнинг ривоят қилишларича, султон тасаввуф аҳли либосини кийиб, саёҳатни ихтиёр қилган. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ