kathaq@mail.ru

35 ТА ЯНГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ТЕХНИКАЛАРИ ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, қишлоқда фуқароларнинг бандлиги ва фаровонлигини ошириш, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган ер участкаларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш ва уларга  комплекс хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш ҳисобига янги ва барқарор иш ўринлари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган. 
Ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда ҳозирда туманимизда биринчи навбатдаги амалий ишлар сифатида маҳалалардаги ҳар бир хонадонда томорқадан фойдаланишнинг аҳволи,  ундан самарали фойдаланишда зарур бўлган хизмат кўрсатиш механизмини ривожлантириш, маҳаллий ҳудудга мос бўлган хусусиятларга асососланган хизмат турларини жорий қилиш орқали янги иш ўринлари яратишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва уни ҳаётга тадбиқ этиш давом этмоқда.
Шу мақсадда бугун туман ҳокимлиги ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан туманимиздаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган аҳолидан 3 нафарига “CHIMGAN-404” русумли экин қатор ораларига ишлов беришга мўлжалланган мини трактор, 1 нафарига “БЕЛАРУС – МТЗ 80,11” русумли чопиқ трактори,  15 тасига эса “ZONGSHEN” русумли кичик ўлчамдаги юкларни ташишга мўлжалланган аравали мотоцикл ва 16 та шу тоифадаги фуқароларимизга  “WEMA WM 1 100BE” русумли мини культиваторлар берилди.
Ушбу техника воситаларини ўз эгаларига топширар экан, туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов уларни эндиликда бу техникалардан самарали фойдаланишга чақирди ҳамда техника ёрдамида биринчи навбатда ўзининг шахсий томорқасидаги ишларни бажариш ва қолаверса, ён-атрофдаги қўшниларга ҳам хизмат кўрсатиш орқали оила бюджетини мустаҳкамлаш ва келгусида камбағалликдан чиқиш учун мустаҳкам замин яратиб берилаётганини алоҳида таъкидлади. Бу имкониятдан эса фуқароларимиз тўғри фойдалансалар бўлгани.
- Мана бугун мен туманимиз ҳокимидан мини культиватор қабул қилиб олдим, - дейди тумандаги Ёви маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Зуфаржон Тоштемиров. -  Мен бундан жуда хурсандман. Энди ушбу техника орқали ўзимнинг 12 сотихли томорқамга яхши ишлов бериб, ундан мўл ҳосил оламан.  Бундан ташқари қишлоғимиздаги бошқа томорқа эгаларининг ер майдонларини юмшатиш ва унга ишлов бериш орқали қўшимча маблағ ишлаб топиш имкониятига эга бўлмоқдаман. Бу эса оиламга қўшимча даромад олиб келади. Қолаверса, мен энди муқобил иш ўрнига ҳам эга бўлмоқдаман. Мен каби иқтисодий жиҳатдан қийналган кишиларга берилаётган бундай ёрдам ва имкониятлардан чексиз миннатдормиз.

Жахонгир САФАРОВ.

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, Mullako‘rpada anjir yetishtiriladi
Долзарб мавзу / Iqtisodiyot / Jamiyat

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, ..

Aholi tomorqalaridan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida Tavaron, Mullakurpa...

Ayni vaqtda
Долзарб мавзу

Ayni vaqtda ..

Tuman Kengashining to‘qson to‘qqizinchi sessiyasi o‘tkazilmoqda...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?