Инспектор ёрдамчилари сараланади

0 859


Айни пайтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, халқ осойишталигини сақлаш долазарб масалалардан ҳисобланади. Шу мақсадда ички ишлар тизими ва фаолияти Президентимизнинг бир қатор фармон, қарорлари билан янада такомиллаштирилиб борилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2018 йил 24 декабрдаги қарори билан "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими жорий этилди. Улар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади.


Бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзолари пул мукофотлари билан тақдирланиб борилади. Шунингдек, профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига тегишли тавсияга асосан ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.


Профилактика инспекторлари ёрдамчилари лавозимлари, қоида тариқасида, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга аъзолари орасидан жамланиши белгилаб қўйилди. 


Шунга кўра, туманимиздаги мавжуд 69 та маҳаллада профилактика инспекторлари ёрдамчилари лавозимларига "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик кобилиятига эга аъзолари орасидан, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари профилактика (катта) инспекторларининг тавсиясига асосан туман ички ишлар органларининг бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланиши бўйича барча маҳаллалар посбонлари қайтадан ўрганилмоқда.


Шунингдек, ҳар бир маллада "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги Тошкент шаҳрининг ижобий тажрибасидан келиб чиқиб амалий ишлар бошлаб юборилди.

Абдували ОТАМУРОДОВ, 
туман ИИБ бошлиғи. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ