Каттақўрғонга 20 дона замонавий тракторлар келтирилди

0 125

       Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ташкил этилган  пахта тўқимачилик кластерлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда соҳага инновацион асосда ёндашилмоқда. Шу мақсадда қишлоқ хўжалиги техника воситалари паркини замонавий техникалар асосида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

          Яқинда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманига “AMINA GOLD INBEST” МЧЖ томонидан 20 дона умумий қиймати 7 миллиард 651 млн 626 минг сўмлик замонавий ҳайдов тракторлари келтирилди.
        Кези келганда таъкидлаш лозимки, “AMINA GOLD INBEST” масъулияти чекланган жамият томонидан жорий йилда 6 минг 413 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, 18 минг 639 тонна сифатли саноат хом ашёси етиштириш режалаштирилган.
         Шу мақсадда тумандаги 150 та фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари имзоланган. Айни кунларда бу ерда 100 га яқин маҳаллий ёшлар меҳнат қилишмоқда. Янги замонавий ҳайдов тракторлари олиб келинганлиги муносабати билан қўшимча 40 та янги иш ўрни яратилди.


Ж.САФАРОВ




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ