Навбатдаги эътироф

0 170

Бугунги кунда Хитой халқ республикасида пайдо бўлиб, бутун дунёга тарқалиб кетган “Коронавирус” эпидемияси ҳақида барча юртдошларимиз етарли маълумотга эгалар. Афсуски, бу офат бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. 

Пандимея асоратларини мумкин қадар камайтириш мақсадида мамлакатимизда жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб карантин эълон қилиниб, касалликка қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, ўзини шу юртнинг фарзандиман, деб ҳисобловчи ҳар бир фуқаро қўлидан келганича бу офат билан курашга бел боғлаган.
 Туманимиз миқёсида ҳам эгаллаб турган лавозими, ёши ва жинсидан қатъий назар кўплаб юртдошларимизнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда “Биргаликда енгамиз!” шиори остида аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда, атроф-муҳит осойишталигини сақлаш ва ўрнатилган тартибни таъминлаш, аҳолига зарурий хизматлар кўрсатишда  жонбозлик кўрсатганлиги алоҳида эътирофга сазовордир.
  Куни кеча туман ҳокимлиги томонидан ана шундай жонкуяр ва ўз касбининг фидоийлари бўлмиш бир гуруҳ юртдошларимиз муносиб тақдирландилар. Уларнинг ҳар бири фидокорона меҳнатларига эвазига 1 миллион сўмдан пул мукофотига лойиқ топилди. Инфекция сабаб карантин ҳолатининг эълон қилиниши – бу ҳаёт тўхтаб қолди дегани эмас.  Буни тўғри тушуниб етган юртдошларимиз туманимиз ҳокими Аъзамхон Бахрамов бошчилигида маҳаллаларда аҳоли осойишталигини сақлаш, карантин ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш билан биргаликда шахсий томорқа майдонидан ҳар қачонгидан ҳам самарали фойдаланишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратишмоқдалар. Маҳаллалардаги ёши улуғ ва обрўйга эга кишилардан иборат ташкил этилган гуруҳлар томонидан қишлоқ аҳолиси томорқа майдонлари айланиб чиқилиб, экин экишни пайсалга солаётган фуқароларимиз билан алоҳида суҳбатлар олиб борилмоқда ҳамда  уларга томпрқадан самарали фойдаланиш бўйича ҳар томонлама ёрдам берилмоқда. Бу ишларда ҳозирда карантин туфайли уйда бўлган турли касб эгаларидан иборат маҳалла фаоллари ўз ихтиёрлари билан бажонидил иштирок этишмоқдалар.
  Биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатлик ва ақл билан курашсак албатта, бу касалликни енгамиз. Шунинг учун ҳам ҳар биримиз бугунги синовли кунларда бу хайрли ишдан четда қолмайлик. Ўрнатилган тартиб-қоидаларга бўйсунган ҳолда ўз уйимизда тозаликни сақлайлик ҳамда шахсий гигиенага  риоя қилайлик. Унутманг, бу талабларга риоя қилишлик, ўз шахсий томорқангиздан унумли фойдаланиб, етиштириладиган маҳсулот миқдорини кўпайтириш билан ҳам касалликка қарши курашда ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ