kathaq@mail.ru

Хайрия қилган тадбиркорлар қандай солиқ имтиёзига эга бўлишади?

Солиқ имтиёзи фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида, шунингдек, кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Бу ҳақда 24 апрель куни АОКАдаги штабда ўтказилган брифингда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров айтиб ўтди.

Қўмита вакилининг маълум қилишича, янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан, айрим солиқ имтиёзларини белгилаш Президентнинг қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.

«Шунга асосан, тадбиркорлик субъектлари учун хайрия, эҳсонни амалга оширишда назарда тутилаётган солиқ имтиёзлари — улар қайси солиқ турлари бўйича берилиши ҳамда уларни қўллаш шартлари юзасидан Президент қарори қабул қилинганидан кейин навбатдаги брифинг чиқишларда қўшимча маълумотлар берилади», — деди Музаффар Юсуф Назаров.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?