Раҳбар юксак масъулияти ва ташаббускорлиги билан ўрнак бўлиши лозим

0 129

Ички ишлар вазири дастлаб махсус вертолётда вилоятнинг Пастдарғом, Оқдарё, Каттақўрғон туманида аҳолининг томорқаларидан фойдаланиш аҳволини ўрганди. Масъулларга экинларни экиш юзасидан бир қатор камчиликларни кўрсатиб, мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берди.

Вилоятда озиқ-овқат захирасини янада кўпайтириш учун аввало томорқага, боғ ораларига, захирага олинган ерларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш тавсия этилиб, томорқалардан фойдаланишда сусткашликка йўл қўйган фуқаролар ва фермерларга кескин чоралар кўриш бўйича огоҳлантириш лозимлиги қайд этилди. 
Шундан сўнг, мамлакатимизда карантин шароитида фуқаролар саломатлигини сақлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг изчил фаолият юритишини таъминлаш юзасидан Каттақўрғон ва Иштихон тумани сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди.
Шунингдек, Ички ишлар вазири Каттақўрғон туманидаги "КУМУШТОЛА" МЧЖ тола ишлаб чиқариш корхонаси, асаларичилик, қишлоқ ҳўжалиги соҳаларидаги ишлар, Самарқанд туманида жойлашган “Agromir Group” МЧЖ мева ва сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш корхонаси, Оқдарё туманидаги “Afrasiab Jeans Textile” МЧЖ трикотаж фабрикасининг қарантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият юритаётганлиги, Тойлоқ тумани “Украч” маҳалласида карантин чекловлари доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишди.
Вазир таъкидланган барча йўналишларда камчилик ва сусткашликка йўл қўйган сектор раҳбарларига қатъий чоралар кўрилиши хусусида огоҳлантирди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ