kathaq@mail.ru

Бу йил Каттақўрғонда қишлоқ хўжалиги учун туб бурилиш йили бўлади

Туманда 2019 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалик соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, соҳани техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш, илм фан ва инновацияни жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди. Ўтган йил чигит экиш ва ишлов бериш учун 19 та замонавий пневма сеялка, 32 та культиватор, 10 та ҳайдов, 20 та замонавий чопиқ тракторлари олиб келинди  ва мавжуд қишлоқ хўжалик техникаларини 15-20 фоизга янгилашга эришилди. 

Куни кеча туманга Туркия давлатидан 72 дона замонавий пневма сеялкалар олиб келинди. Ҳозирда замонавий сеялкалар сони 100 тадан ошиб кетди. Бундан ташқари жорий йилда юқори кучланишли 35 та тракторлар олиб келинди. Қишлоқ хўжалиги ходимлари ва фермерларга барча шарт-шароитлар яратилди. Энди фермерларимиз техника муаммосига дуч келмайди. Бежизга айтишмайди “Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлар” деб. 


Деҳқонларимиз жорий 2020 йилда 10 минг 974 гектар майдонда пахта хомашёси етиштиришни режа қилган. Туман пахтакорлари экиладиган уруғлик чигитни тўлиқ туксизлантириб, Германияда ишлаб чиқарилган дорилар билан ишлов бериб, гектарига 100 килограмм калий, 200 килограмм 46 фоизли фосфор билан экишни бошлади.


Президентимиз видеоселекторда пахта ҳосилдорлигини гектарига 10  фоизга, ғалла ҳосилдорлигини гектарига 20 фоизга ошириш, янги боғ ва токзорлар  орасига сабзавот экинлари экиб, ердан  унумли фойдаланиш  лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.  Туманимиз деҳқонлари жорий  йилда  билим ва тажрибасини ишга солиб, техника воситаларидан унумли фойдаланиб, қишлоқ  хўжалигининг  барча  соҳаларида юқори натижаларга  эришадилар. Чунки, қишлоқ хўжалик ходимларига яратилган кенг кўламли имкониятлар эртага албатта ўз самарасини беради. 2020 йил туманимизда қишлоқ хўжалиги учун туб бурилиш йили бўлади.
Ўз мухбиримиз.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?