Чўянчи маҳалласида кўчма ярмарка ташкил этилди

0 101

Карантин даврида аҳоли кунлик истеъмоли учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини туманимизнинг барча ҳудудларига етказиб бериш бўйича туманимиз ҳокими Аъзамхон Бахрамов бошчилигида сектор раҳбарлари  ва туман Депaртамент бўлими  томонидан барча чора-тадбирлар белгиланиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жойларда кўчма ярмаркалар  ташкил этилмоқда. 

Бугун туман прокурори О.Хожаев ташаббуси билан Чўянчи маҳалласида арзонлаштирилган нархдаги озиқ-овқат  маҳсулотлари кўчма ярмаркаси ташкил этилди. Фуқароларга арзон ва сифатли  6 тонна ун, 3 тонна картошка, пиёз, сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббий ниқоблар етказиб берилди.


Шу билан бирга, аҳолига карантин қоидаларига риоя қилиб,уйда қолишлиги тайинланиб, кўчага чиқмаслиги тушунтирилди.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ