Ортиқча ҳужжатларни талаб қилишга чек қўйилди

0 169

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва аҳолини ташвишга солаётган жиддий муаммоларни аниқлашнинг бутунлай янгича тизимининг жорий этилиши қисқа вақт ичида фуқароларнинг Давлат томонидан тартибга солиш ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш, маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаркатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда Қарор билан 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилишига йўл қўйилмайдиган ҳужжатларрасман тасдиқланди. 
Қарорга кўра, эндиликда фуқаролардан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ортиқча хужжатлар талаб қилишга йўл қуйилмайди. Жумладан, ариза берувчи яшаш жойи бўйича яшаётганлиги (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома, доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома, доимий яшаш жойида яшаётган муддати кўрсатилган маълумотнома, яшовчи шахслар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома, турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома, ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисида маълумотнома, фуқаронинг ёлғиз яшаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома, оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома, 80 ёшга тўлган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган кекса ёшдаги одамни парвариш қилган вақтни тасдиқловчи маълумотнома, қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома, вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома, вафот этган ходим билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи маълумотнома, шахсий ёрдамчи хўжаликларида ишловчи фуқароларнинг бандлигини тасдиқловчи маълумотнома, шахс ҳақиқатан ногиронни парвариш қилаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома, ишсизлик тўғрисидаги маълумотнома, вафот этган боқувчининг ота-оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, ака-укаси ёки опа-синглисидан бири вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома, вафот этган шахснинг ота-оналари, турмуш ўртоғи ёки оиланинг бошқа аъзоси вафот этган шахснинг уч ёшга тўлмаган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома, ходимнинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа тайинлаш тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномаларни олиш учун вояга етмаган шахснинг ёки паспорт олмаган шахснинг фотосурати ёпиштирилган маълумотнома, васийликка олинганларни таъминлаш ва уларни зарур даражада парваришлаш бўйича қариндошларининг бунга қодирлигини тасдиқловчи маълумотнома, васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ишламайдиган шахслар учун маълумотнома, шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома, ўзи тайёрлаган товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланиши учун шароитлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотнома, касалликка чалинган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) аёлларнинг алоҳида хонада яшаши кераклиги тўғрисида маълумотнома, кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган аёллар тўғрисидаги маълумотнома, жазони ўташ жойларидан озод қилинган, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларнинг тавсифи билан маълумотнома, дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома талаб қилинмаслиги белгилаб қўйилди. жатларни алаб қилишга йўл қўймаслик нуқтаи назаридан давлат органлари, ташкилотлар ва ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини доимий мониторинг қилиш вазифаси адлия органлари зиммасига юклатилди. 

Луқмон ХОЛИҚУЛОВ, 
туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ