Чигит замонавий сеялкаларда экилмоқда

0 77

Жорий йилда Каттақўрғон туманида 10 минг 974 гектар майдонга чигит туксизлантирилиб, замонавий пневма сеялкаларда экилади. Янги турдаги чигит экиш одатийларидан бир неча баробар самарали ва чигитни бехато экиши билан аҳамиятли.

Бу йил туманда биринчи марта 100 фоиз  чигит туксизлантирилиб,шира ва триписга қарши Германияда ишлаб чиқарилган дорилар билан ишлов берилиб, ҳар гектарига 100 кг. калий, 200 кг. 46 фоизли фосфор, гектарига 179 минг дона  уруғ қадайдиган замонавий пневма сеялкаларда экилмоқда. 


“Муҳаммад Сайфуллаев” фермер хўжалиги аъзолари 5 апрель   куни биринчилардан бўлиб 5 гектар майдонга замонавий пневма сеялкаларда уруғни дорилиб экишди.
Шу кундан  бошлаб тумандаги барча фермер хўжаликларида замонавий пневма сеялкаларда тукизлантирилган чигит экиш қизғин бошланиб кетди.


Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ