Мактаб ўқувчилари учун дарслар қайси телеканаллар орқали кўрсатилиши ва уларнинг санаси маълум қилинди

0 43

Ўзбекистондаги барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва ОТМлар коронавирус инфекциясига қарши профилактика мақсадларида 16 мартдан бошлаб карантинга ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.

Бош вазир Абдулла Арипов ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматов карантин вақтида дарслар телеканаллар орқали намойиш этилишини маълум қилган эди.
Халқ таълими вазирлиги томонидан маълум қилинишича, ўқувчилар учун тайёрланган теледарслар 30 мартдан бошлаб «Оилавий», «Маданият ва маърифат», «Дунё бўйлаб» ва «Ёшлар» телеканалларида намойиш этиб борилади.
Видеодарсларнинг намойиш вақтлари вазирликнинг сайтида ва ижтимоий тармоқларида эълон қилиб борилади. Видеодарслар ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида намойиш этилади ҳамда улардан мавзунинг асосий моҳияти, амалий дарслар ва уй вазифалари ўрин олади.

Ҳар бирининг давомийлиги 15 дақиқани ташкил этадиган дарслар 1—11-синфлар учун мўлжалланади. Шунингдек, видеодарслар Халқ таълими вазирлиги сайтига ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ҳам жойлаштирилади.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 18 нафарга етди. 11 март куни Франциядан қайтган, Ўзбекистондаги расман биринчи коронавирус ташувчисига айланган олий тоифали шифокор аёлнинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида ҳам коронавирус аниқланган.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ