kathaq@mail.ru

Камбағалликни қисқартириш мақсадида Каттақўрғон туманида 30 нафар оила учун узумзор ташкил этилди

Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида камбағаликни камайтириш, фуқароларда тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қудрати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш борасида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси юзасидан амалий ишлар бошланди. Хусусан, жойларда камбағаллик тоифасига кирувчи оилалар ва фуқароларни аниқлаш, уларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш мақсадида ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди.
Туман ҳокими А.Бахрамов ушбу масала бўйича навбатдаги учрашувда Қўшҳовуз ҳудудида тумандаги 30 та камбағаллик тоифасига кирувчи оилалар билан юзма-юз учрашиб, уларга боғ ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилди.
Шуни айтиш керакки, камбағалликни қисқартириш, ресурс манбаларни аниқлаш бўйича хонадонларга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ аъзоларининг фикрига кўра, айрим инсонлар ҳали ҳам боқимандалик кайфиятидан қутила олмаётгани ачинарли. Ваҳоланки, уларнинг яхши яшашлари учун керакли бўлган барча шароитлар бор. Фақат озгина меҳнат, изланиш, интилиш бўлса бас. Ахир ”Олма пиш, оғзимга туш” дегани билан иш битмайди-ку. Шу боисдан гуруҳ аъзолари томонидан ҳар бир оилалар билан ишлашда у ердаги мавжуд ҳолат, имкониятларга алоҳида эътибор қаратилмоқда, амалий таклифлар жамлаб борилмоқда. 
Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган текширув-танишув натижаларига кўра Қўшҳовуз ҳудудидан туманимизда истиқомат қилиб келаётган 30 та камбағаллик даражасидаги хонадонларга 10 гектар ер майдони боғдорчилик (узумчилик) фаолият билан шуғулланиш учун бўлиб берилди. Ушбу ер майдонларига туман ҳокимлиги томонидан берилган 11 мингта ток ниҳол экилди. Бу эса келгусида ушбу хонадонларда узум етиштириб, даромад олинади ва қўшимча моддий маблағ ишлаб топиш ҳисобига камбағалликдан бутунлай халос бўлиш имкониятини яратилади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari kuni
Долзарб мавзу / Jamiyat

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi ..

2018-yil 6-martda Qonunchilik palatasi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy komm...

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda ..

Mundiyonda eng katta muammo toza ichimlik suvi edi. Bugun bu masala to‘liq yechim...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?