Ноқонуний уй-жой бузилгач, солиқ тўловлари қайтариладими?

0 44

Бу савол кўпчиликни қийнаётгани бор гап. Фуқаро рухсатсиз, қишлоқ хўжалиги майдонларида иморат қурган. Беш ёки олти йил мобайнида ер солиғи тўлаган. Уй-жой суд тартибида бузилгач, ушбу маблағлар қайтариб бериладими?

Вилоят солиқ бошқармаси маълумот беришича, уй-жой кадастр базасига киритилиб, солиқ ҳисобланган, 2020 йил учун тўлов амалга оширилган бўлса, бузилган кундан йил оҳирига қадар қисм қайтарилади. Мисол учун иморат 1 март куни бузилди. Тўланган солиқ 12 га бўлиниб, 9 ойлик қисми қайтариб берилади.

Албатта, бу борада ҳам муайян тартиблар мавжуд. Солиқ суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган йўқ қилинганлик, вайрон бўлганлик ёки бузиб ташланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ