kathaq@mail.ru

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун қандай чоралар кўрилаяпти?

Бу ҳақда туман ЙПҲХ бўлими бошлиғи Илҳом Тошпўлатов ўз фикрларини билдирди.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситалари вакиллари, депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик орқали аҳолининг кенг қатламига етказиб бориш мақсадида туманимизда ташкил этиб борилаётган матбуот анжуманлари орқали кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда.


Туман ҳокимлигида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ва “Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги матбуот анжумани ҳам бундан мустасно бўлмади.

Бу галдаги йиғилишда депутатлар саволларига туман ЙПҲХ бўлими бошлиғи Илҳом Тошпўлатов жавоб берди.

Туман ЙПҲХ бўлими бошлиғининг эътироф этишича, туман ҳудудида энг кўп йўл-транспорт ҳодисалари мактаблар жойлашган ҳудудларда содир бўлмоқда. Шунинг учун барча катта йўл ёқасида жойлашган мактабларнинг тўғрисида “тўхтаб ўтиш тўсиқлари” ўрнатилади. 


Биргина Пайшанба-Каттақўрғон автомобил йўли бўйлаб яқин кунларда 3та радар ўрнатдик, яна бир нечта радар макетлари ўрнатилади, - дейди И.Тошпўлатов. - . Вақти-вақти билан уларнинг ўрнини алмаштириб турамиз. Бу эса ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда жуда катта фойда беради.
Шунингдек, таълим муассасалари тўғрисида “Ёш болани етаклаб кетаётган она” макетларини ўрнатиш ҳам амалга оширилади.


Серқатнов катта йўл ёқаларида жойлашган мактаблар олдида тасдиқланган рўйхат асосида ўқитувчилар иштирокида навбатчилик ташкил қилинмоқда. Ҳозирда кўпчилик мактабларда навбатчилик қилаётган навбатчи-ўқитувчиларга махсус кийим тиктирилиб, мактабларга берилди. Улар 1 соатдан навбат билан йўлда туришади ва ўқувчиларнинг йўлдан беталофат ўтиб қайтишини таъминлашади. Бу амалиётда жуда катта фойда бермоқда.


Пайшанба деҳқон бозори атрофидаги автомобилларнинг тартибсиз жойлаштирилиши тўғрисида гапирилганда мазкур ҳудуддаги автомобиллар тўхтаб туриш жойи имконияти чекланган. Шу сабабли бу муаммони бутунлай бартараф этиш жуда оғир.  


Инновацион технологиялар ЙПҲХга ҳам кириб келаяпти. Яқинда пиёдалар томонидан ҳам содир этилаётган йўл-транспорт қоидабузарликлари ҳам қайд қилиниб, планшетлар орқали уларга жарималар қўлланиши амалиётга киритилади.

Давлат автомашинасига эга ташкилотлар ҳайдовчилари албатта махсус сертификат олиши шартлиги ҳам айтиб ўтилди.

Депутатлар томонидан туманда ЙПҲХ бўлимида хизмат қилувчи доимий ишлайдиган ходимлар бўлинмасини ташкил қилиш таклифи киритилди. Бу масалани туман кенгаши сессиясида ҳам кўриб чиқиш таклифи берилди. 


Матбуот анжуманида туман кенгаши депутати С.Йўлдошевга нисбатан Пайариқ туман прокуратураси томонидан “Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида”ги тақдимномаси депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тақдимномани рад қилиш тўғрисидаги фикрлари бир овоздан маъқулланди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?