Энди тадбиркорга онлайн-аукцион орқали ер берилади

0 50

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш амалиёти жорий этилди.

Бунинг учун ҳудудлардаги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туман (шаҳар) филиаллари томонидан ҳар ойнинг 5 ва 20 санасида ерларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш турган ер участкаларини «YERELEKTRON» ААТга мустақил равишда жойлаштиради.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга бўш турган ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотлар тегишли мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилади.

Туман ва шаҳар ҳокимликлари инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси билан келишган ҳолда ер участкасига инвестиция киритиш мажбуриятларини белгилайди.

«Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари эса ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди (ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга чиқариш учун қўшимча қарор қабул қилинмасдан автоматик равишда юборилади).

Аукцион ўтгач, туман (шаҳар) ҳокимлиги инвестиция мажбуриятларини бажариш учун тармоқ жадвалини тайёрлайди ва уни аукцион ғолибига беради.

Бу тизим тадбиркорлик фаолиятини юритишда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга хизмат қилади.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ