Коронавирус туфайли Ўзбекистонда Наврўз байрами тадбирлари бекор қилинадими?

0 187

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов долзарб масалалар бўйича фикрлар билдирди журналистларнинг саволларига ҳам атрофлича жавоб берди.

Хусусан, у АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими коронавирус кенг тарқалишига қарши тура олишга тайёр эмаслиги ҳақидаги сўзларини тўғри деб тан олди. 

Хабарингиз бор, Помпео журналистларга берган интервьюсида АҚШ томони бир қатор давлатларда вирусдан ҳимояланиш учун зарур инфратузилма йўқлигидан хавотирда эканлигини билдирганди.

У, жумладан, Хитой чегарасига яқин Ўзбекистон ва унга бевосита чегарадош бўлган Қозоғистонга ташрифи чоғида ушбу давлатлар коронавирус каби йирик миқёсли хатарга қарши курашиш имкониятига эга эмаслигини қайд этганди.

Алишер Шодмонов ҳам маҳаллий соғлиқни сақлаш илғор мамлакатлар кўрсаткичларидан анча ортда эканлигини тасдиқлади.
У Помпеонинг Ўзбекистон ва Қозоғистонга нисбатан айтган сўзлари тўғри эканлигини айтди.

Ўзбекистон Президенти томонидан яқинда парламентга йўлланган мурожаатномада иқтисодиётимиз ҳолати тўғри баҳоланди, — деди у. — Бинобарин, Президент томонидан биринчи марта камбағаллик борлиги кўрсатиб ўтилди. Албатта, ижтимоий муаммолар бор ва иқтисодиёт билан боғлиқ масалалар ҳам бор. Иқтисодиётимиз ҳали илғор эмас. Иқтисодиётимиз ижтимоий, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам етарли эътибор қарата оладиган барқарор ва ўз-ўзини таъминлашга қодир бўлиши учун барча чора-тадбирларни ишга соляпмиз“ .

У шифохоналарнинг ҳозирги ҳолати, уларнинг таъминоти илғор давлатларга нисбатан қолоқ эканлигини ҳам тан олган.
Биз бу ерга мустақиллигимизнинг 30 йиллигида қилган ишларимиз билан мақтаниш учун йиғилмадик. Биз ўзимизни алдадик ва ҳатто бунга ишониб қолдик. Биз уч йил ичида очиқ, шаффоф ва ошкора мамлакатга айландик. Биз ўз хатоларимиз ва камчиликларимизни тан ола бошладик ҳамда мазкур реалликлардан келиб чиққан ҳолда ўз олдимизга аниқ ҳаётий мақсадларни қўямиз ва шу бўйича иш олиб боряпмиз”, — деди вазир.

ССВ раҳбари Ўзбекистон тиббиёт ниқоблари давлат захираси яратилаётгани ва ниқоблар ҳамда индивидуал ҳимоя воситалари нархларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

А.Шодмонов, ўз навбатида, ҳукумат коронавирус сабабли Наврўз байрам тадбирларини бекор қилиш бўйича ҳозирча бир тўхтамга келмаганини айтиб ўтди.
Маълумот учун, Тожикистон ва Қозоғистонда Наврўз байрами тадбирлари бекор қилинган.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ