“Қишлоққурилишбанк” ва “Агробанк” мансабдорлари юзлаб фуқаро номига имтиёзли кредитлар расмийлаштириб, “ҳазм қилиб юборишди”

0 361

Чироқчи ва Миришкорда имтиёзли кредит-маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Қишлоққурилишбанк” Кўкдала филиали мансабдор шахслари ва бошқалар, банк филиалидан 2019 йилда 119 нафар фуқаролар номига чиқарилган 1,4 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.


Худди шундай, Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Агробанк” Миришкор филиалида бошқарувчи лавозимида ишлаган Р.Ж. ва бошқалар, имтиёзли кредит маблағларини ажратиш учун сохта шартномалар тузишиб, жами 52 нафар фуқароларга ажратилган 925,1 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.


Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ