Ёш авлод тарбияси йўлида

0 139

Куни кеча туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 2 та  мактабгача таълим ташкилотларидаги реконструкция ишлари якунланиб, ушбу масканлар фойдаланишга топширилди.

Жарбоши қишлоғида 1979 йилда қурилган қуввати 75 ўринли 46-сонли мактабгача таълим ташкилотида "C-HOLDING" МЧЖ қурилиш корхонаси томонидан "Инвестиция" Давлат дастури  доирасида 2 млрд.660 млн.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада ушбу болажонлар маскани барча қулайликларга эга мутлақо ўзгача замонавий қиёфага эга бўлди.

Шунингдек, Чуббоз қишлоғидаги 50 ўринга эга бўлган 36-сонли МТТнинг реконструкция ишлари учун 2 млрд.675 млн.сўм  маблағ сарфланди ва эндиликда ушбу боғчада 75 нафар болажонларимиз тарбия олишлари учун барча имкониятлар яратилди.
Ушбу замонавий ва кўркам биноларда болажонлар учун тиббиёт хонаси, мусиқа зали, ювиниш жойи, ҳожатхона, ошхона, кенг ва ёруғ машғулот хоналари, ётоқхона, фаоллар зали замон талабига мос равишда жиҳозланди. Боғчаларнинг иситиш тизими ва бошқа қўшимча объектларни таъмирлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.  Муассасада спорт майдончаси ва болалар ўйингоҳи ташкил этилган. Ҳар иккала таълим даргоҳида тарбияланувчилар учун инглиз, рус тилини ўрганиш ҳамда гимнастика ва миллий кураш каби спорт тўгараклари билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш тадбирларида туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.


Тадбирда сўз олганлар юртимизда ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига берилаётган бундай эътибордан чексиз мамнун эканликларини изҳор этдилар.

Жахонгир САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ