kathaq@mail.ru

Об-ҳаво маълумоти: бу йил баҳор нисбатан иссиқроқ бошланадими?

Ўзгидрометнинг хабар беришича, бу йилги баҳор қуёшли ва жуда илиқ ҳаво билан бошланади. 1-2 мартда кундузги ҳарорат 20-23 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 8-10 даражага юқори. 3 мартда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ ҳаво сақланиб туради. 4-5 мартда салқин ва нам ҳаво оқимининг кириши билан ҳарорат фони пасаяди. Республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Бироқ баҳор ойининг биринчи ўн кунлигида об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари кутилмаяпти. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, март ойи жуда инжиқ ой. Бу ойга ҳаво оқими йўналишларининг тез-тез ўзгариб туриши хосдир. Хорижий жанубдан жадал кирадиган жуда илиқ ҳаво оқими Волгабўйи, баъзида Урал ва камдан кам ҳолда Ғарбий Сибирдан кирадиган совуқ ҳаво билан алмашиб туради. Шунинг учун иссиқ ҳаволи давр совуқ ҳароратли давр билан алмашиб туради. Ҳаво оқимлари алмашинуви нам билан биргаликда келса, об-ҳаво нобарқаор бўлиб, ёғингарчилик кузатилади. Ўзбекистонда март ойи йилнинг ҳам ёғинлар миқдори, ҳам ёғингарчиликли кунлар сони бўйича энг кўп ёғингарчилик кузатиладиган давридир. Ўртача ҳисоблаганда, агар шимолий ҳудудлар ва чўл зонасини ҳисобга олинмаса, мартда 10 кундан 15 кунгача ёғингарчиликли кунлар бўлади.

Мартда ёғаётган ёмғирнинг қорга айланиши ва ҳароратнинг манфий кўрсаткичларгача тушиб кетиш ҳолатлари ҳам такрорланиб туради. Ана шундай нохуш об-ҳаво сюрпризларидан бири 2015 йил март ойида қайд этилган. Узоқ муддатли илиқ об-ҳаводан кейин, мевали дарахтлар гуллагандан сўнг, март ойининг охирида республиканинг айрим минтақаларида қор ёғиб, совуқ урган.

Умуман баҳор фаслининг қандай бўлиши тўғрисида айтиш мушкул. Апрелда одатда атмосферанинг нобарқарор ҳолати сақланиб туради. Ёмғирлар кўп ёғади, бироқ улар қисқа муддатли бўлиб, момақалдироқ бўлади, баъзан дўл ёғиб, шамол кучаяди ва шиддат билан эсади.


Майда март ва апрелга қараганда ёғингарчилик кам бўлади, улар одатда ҳудуд бўйича, ҳатто бир шаҳар чегарасида ҳам нотекис тақсимланади, лекин жуда кучли ҳам бўлиши мумкин.


Тоғолди ҳудудларда кучли жала вайрон қилувчи сел оқимларини юзага келтириши мумкин.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, Mullako‘rpada anjir yetishtiriladi
Долзарб мавзу / Iqtisodiyot / Jamiyat

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, ..

Aholi tomorqalaridan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida Tavaron, Mullakurpa...

Ayni vaqtda
Долзарб мавзу

Ayni vaqtda ..

Tuman Kengashining to‘qson to‘qqizinchi sessiyasi o‘tkazilmoqda...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?