kathaq@mail.ru

Каттақўрғон туман ҳокимлиги: Суюлтирилган газ баллонлари ҳудуд аҳолисига тасдиқланган график асосида етказиб берилмоқда

Яқинда ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туман, Кадан маҳалласи, Боғишамол кўчасида яшовчи аҳолининг Президентга видеомурожаати эълон қилинган эди. Мурожаатда фуқаролар табиий газ ва электроэнергия таъминотида муаммолар борлигини билдириб, мутасадди ташкилотларни ушбу ҳолатга эътибор қаратишлари сўралган. 

Ушбу мурожаатдаги газ таъминоти масаласи бўйича “Каттақўрғонтумангаз” филиали мутасаддилари бевосита жойига чиқиб ўргандилар ва қуйидагича муносабат билдирдилар: "Ўрганиш давомида Кадан маҳалласи ва ҳудуддаги бошқа туташ маҳаллалар аҳолиси ҳақиқатдан ҳам табиий газ тармоғига уланмаганлиги аниқланди. 


Ушбу манзилдаги аҳоли вакилларига табиий газ етказиб бериш имконияти йўқлиги сабабли, табиий газ тармоғи кириш қисмидан тўхтатилган бўлиб, ҳудуд суюлтирилган газга мослаштирилган. 
Ҳозирда суюлтирилган газ баллонлари ҳудуд аҳолисига туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган график асосида етказиб берилмоқда".


Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?