Эътирозлар ўринсиз

0 148

Ўтган  йилнинг 16  апрель  куни Фуқаролик  ишлари  бўйича Каттақўрғон  туманлараро  судининг Мўминхўжа  МФЙ ҳудудидаги “Султонов Толибжон Мардиевич” фермер  хўжалиги  дала  ҳовлисида очиқ  сайёр  суд  мажлиси  бўлиб  ўтганди. Туман ҳокимлиги  судга жавобгар Ш.Нормуродовга нисбатан  ўзбошимчалик  билан  қурилган қурилишларни  мажбурий  тартибда  бузиб  ташлаш  ва ер майдонидан  чиқариш  ҳамда  ерни  фермер  хўжалиги ихтиёрига  қайтаришлик  тўғрисидаги даъво аризаси  билан  мурожаат  қилганди. Аризага  мувофиқ “Султонов Толибжон  Мардиевич” фермер хўжалигини ер майдонларида мониторинг  ўтказилганда, хўжалик балансида бўлган 789-контурдаги суғориб  ҳайдаладиган  ер  майдонининг 0,19 га  қисмини Мўминхўжа қишлоғида  яшовчи Ш.Нормуродов тегишли тартибда ҳужжатларни  расмийлаштирмасдан, ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлиги ва  ноқонуний  равишда  уй-жой  қуриб  фойдаланиб келаётганлиги  аниқланди.

Судда даъво аризаси қондирилиб, Ш.Нормуродов томонидан  ўзбошимчалик  билан  қурилган қурилишларни  бузиб, ер майдонини  фермер хўжалиги  ихтиёрига қайтариш  тўғрисида ҳукм  чиқарилди. 


Орадан  шунча  вақт  ўтсада,  суд  томонидан  чиқарилган  одилона  ҳукмга  ҳам  Ш.Нормуродов эътироз билдириб, арз  қилиб юришга ҳеч  қандай асос йўқ.


Каттақўрғон туман ҳокимлиги 
Ахборот хизмати.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ