Тиббиёт институти талабалари жиноят устида қўлга олинди

0 185

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат тиббиёт институти уч нафар талабалари бошқа шахс билан тил бириктириб, харидорга жами 1 000 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дорисини 45 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланганлар.

Худди шундай, ҳамкорликда ўтказилган яна бир тадбирда, фуқаролар К.М. ва М.А.лар харидорга жами 2 625 дона “Тропикамид” дорисини 105 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланиб, улардан жами 8 000 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ