Жиноят муҳокама этилди

0 301

       Яқинда бўлиб ўтган мудҳиш ҳодиса, эшитган одамни қалбини ларзага соливчи Каттақўрғон тумани Кадан маҳалласи Кадан қишлоғида содир этилган жиноят бўйича туман прокурори, туман ИИБ ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими бошлиғи томонидан ушбу қишлоқ аҳли ҳамда кенг жамоатчилиги иштирокида муҳокама қилинди.
       Муҳокамада турмуш ўртоғининг қотилига айланишига бир баҳя қолган   ушбу воқелик барчамиз учун шармандали ҳолат эканлиги таъкидланиб, тасаввур қилиш қийин бўлган ҳолат эканлиги билдирилди. Ушбу мудҳиш жиноят Тумандаги муҳитга, одамларнинг муносабатларига салбий таъсир кўрсатмаслиги, аксинча одамларни жипслаштириши, огоҳ ва ҳушёрликка даъват этиши лозимлиги уқтирилди. 
      Учрашувда туман прокурори аҳолини жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш ҳамда атрофдаги воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка чақирдилар.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ