Узлуксизлик таъминланади

0 415

Бир айни ҳақиқатни тан олишимиз керак, электр таъминотидаги тинимсиз узилишлар йиллар давомида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келган. Натижада кўрсатилган хизматнинг сифатига қараб тўловлар масаласида ҳам кўплаб чалкашликларни келтириб чиқарганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Айни вақтда туманда электр энергиясиядаги узилишларга барҳам бериш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, «Обод қишлоқ» дастурига киритилган Каттаминг қишлоғида электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 1 та янги замонавий трансформатор ўрнатилди. 2,5 километрлик янги тармоқ тортилди. Шунингдек, 6 та трансформатор ва 4,5 километрлик тармоқ мукаммал таъмирланди. 50 та янги темир бетон таянчлар ўрнатилди.

Бундан ташқари, тумандаги Мундиён маҳалласида 10 кВт, Нурафшон тармоғига 59 дона темир-бетон таянч мосламалари ўрнатилди. Қирғиз маҳалласининг Бешдарғат қишлоғида 160/10 кВт, Валижон маҳаллсида 63/10 кВт лик, Мойбулоқ маҳалласида  2 та қўшимча трансформаторлар ўрнатилди. Дўстлик маҳалласига 0,4 Кв ҳаво электр тармоғига 0,8 километрлик электр сими  тортилди. Шу билан бирга туманда кузги қишки мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида 53 та трасформаторлар тўлиқ таъмирланиб, 137,5 киломтерлик электр энергияси тармоғи тайёр ҳолатга келтирилди. Бундан ташқари, 122 дона трансформатор мукаммал таъмирланди.

Фарҳод ПИРМАТОВ,

туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ