Муҳаммад ғалаба қозонди

0 231

Куни кеча Бокс бўйича минтақавий республика биринчилиги 2004-2005 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида бўлиб ўтди. Унда туманимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этишди. Қизғин беллашувлар чоғида ўзининг жисмоний тайёргарлигини намойиш этган Муҳаммад Шерқулов 70 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллади.

Муҳаммаднинг Юқори натижаларга эришишда устози Ойбек Тожиевнинг хизмати бениҳоя каттадир. Устоз ва шогирдни 23 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган финал қисмида юқори натижа билан қайтишини тилаб қоламиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ