kathaq@mail.ru

Муаммолар ечим топди

Юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, одамларимизнинг бахтли яшашини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам.

Бу борада халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этиш устувор масала сифатида илгари сурилгани халқимизнинг давлатдан, жамиятдан рози бўлиб яшашида муҳим омил бўлмоқда. Ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар эса гапимизнинг яна бир исботидир.

Куни кеча туман ҳокими Аъзамхон Бахрамовнинг туман ҳокимлиги биносида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири З.Абдуллаев, секторлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этган сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари раҳбарларнинг эътибор марказида бўлиб, бирма-бир тингланди.
Қабул жараёнида 70 нафарга яқин фуқаролар турли хил мурожаатлар билан қатнашиб, аксарият фуқароларнинг мурожаати жойида қаноатлантирилди, қолган муддат талаб этиладиган мурожаатларга тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. 

Қабул давомида фуқаролар асосан электр энергияси таъминотидаги узилишларни бартараф этиш, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси очиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?