“Тоза ҳудуд”чилар ишламаяптими? Туман ҳокимлиги муносабат билдирди

0 194

Яқинда ижтимоий тармоқларда “...ҳамма жойни чиқинди босган. “Тоза ҳудуд” ташкилоти ишламаяпти. Ҳокимият ва экология идораси ҳам бефарқ. Бозор ва кўча ёқаларидаги контейнерлардан чиқаётган бадбўй ҳидга чидаб бўлмаяпти. “Тоза ҳудуд”чилар фақат пул йиғавермай ишласин!” каби мақола чиққан эди.

Ушбу мақола бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:- Кўча  ёқаларидаги барча контейнерлар ҳар куни, бозор ичидаги катта контейнер эса бозор маъмурияти чақируви билан тозаланиб, чиқиндилар олиб чиқилади. 

 Чиқиндиларни ҳар куни олиб кетиш йўлга қўйилганлиги боис,чиқиндилар бадбўй ҳид тарқатишга айланиб улгурмайди.

- Ижтимоий тармоқдаги хабарни “Тоза ҳудуд” ташкилотида масъулятсизлиги ва ишни яхши ташкил қилмаганлиги учун ишдан  бўшатилган собиқ ходимлар  атайин тарқатган бўлиши  мумкин . Чунки, ҳозир Наврўз  олди тозалик-ободончилик ишлари  ҳар  вақтдагидан  ҳам кўпроқ  олиб  борилмоқда, 17 та техника ва 61 нафар ишчи-ходимлар тозалик ишларига тўлиқ жалб қилинган. Лекин, 6 та катта контейнер ва 80 та кичик контейнерлар кўпроқ чиқинди ташланадиган жойларга қўйилган, лекин айрим фуқаролар чиқиндиларни контейнерларга эмас, унинг атрофи ва бошқа жойларга ташлаб кетишмоқда. Шунингдек, айрим кишилар баклашкаларни йиғиб олиш мақсадида контейнер эшикларини очиб, ичидаги чиқиндиларни титиб ташламоқда. Бунга жамоатчилик назорати бефарқ бўлмаслигини сўраб қоламиз, -дейди шу ташкилот раҳбари А.Садриддинов.


 Хулоса қилиб айтганда, эътирозлар асоссиз, шикоятга ўрин йўқ.


Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ