Газ заправкада автобус портлаб кетди

0 145

Кеча, 18 февраль куни соат 21:50 ларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар "Метан Ривож Савдо" МЧЖ га қарашли метан газ қуйиш шаҳобчасида Булунғур туманида яшовчи М.Н. бошқарувидаги “ПАЗ” русумли юк ташиш учун мўлжалланган автобус газ тўлдираётган вақтида тепа қисмига ўрнатилган газ баллони портлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Натижада, автобусга моддий зарар етган. Шу билан биргаликда автобус атрофида турган Ромитан туманида яшовчи Н.С. бошқарувчидаги “МАН” русумли юк автомашинасининг олд ойнасига ҳамда Мирзаобод туманида яшовчи А.К. бошқарувидаги “UAZ-3962” русумли транспорт воситасининг олд қисмига темир парчаси учиб келиб теккан. 


Ушбу ҳодисада тан жароҳати олганлар ва бошқа зарар кўрганлар мавжуд эмас. 
Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ва ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ