РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ НИМА?

0 245

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасида “2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. 

     Рақамли иқтисодиёт – бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. Баъзида у интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб-иқтисодиёт деган терминлар билан ҳам ифодаланади.
     Рақамли иқтисодиёт – бу нолдан бошлаб яратилиши лозим бўлган қандайдир бошқача иқтисодиёт эмас. Бу янги технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир.
     Рақамли иқтисодиёт юқори даражада автоматлаштирилганлик; электрон ҳужжат алмашинуви; бухгалтерлик ва бошқарув тизимларининг электрон интеграциялашуви; маълумотлар электрон базалари; CRM (мижозлар билан ўзаро муносабат тизими) мавжудлиги; корпоратив тармоқлар каби белгиларда намоён бўлади ва у қуйидаги қулайликларга эга:
1. Тўловлар учун харажатлар камаяди (масалан, банкка бориш учун йўлкира ва бошқа ресурслар тежалади).
2. Товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ва тезроқ маълумот олинади.
3.Рақамли дунёдаги товар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш имкониятлари катта.
4. Фидбек (истеъмолчи фикри)ни тез олиш ҳисобига товар ва хизматлар жадал такомиллаштирилади.
5. Тезроқ, сифатлироқ, қулайроқ.
Рақамли иқтисодиёт инсонларнинг турмуш даражасини сезиларли даражада оширади, бу унинг асосий фойдасидир.
Рақамли иқтисодиёт коррупция ва “қора иқтисодиёт”нинг асосий кушандасидир. Чунки, рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, хотирада сақлайди, керак пайтда маълумотларни тез тақдим этади. Бундай шароитда бирон маълумотни яшириш, яширин битимлар тузиш, у ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер ҳаммасини намоён қилиб қўяди. Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл бермайди, чунки тизимни алдаш имконсиз. 
Бугунги кунга келиб туманда иш олиб бораётган жисмоний ва юридик шахсларни иш тажрибаларини электронлаштиришда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда 101 та мактаб, 68 та мактабгача таълим ташкилотлари, 43та бюджет ташкилотлари ишчи ва раҳбар ҳодимларидан 3922 таси электрон рўйхатга киритилган.


Аслиддин ИСАЕВ, 
туман  ҳокимлиги ташкилий  назорат гуруҳи бош мутахассиси.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ