Суд, депутат ва ёшлар учрашди

0 117

Туманимиздаги Ватанпарвар ўқув спорт техника клубида  туманлараро иқтисодий суди раиси Й. Норбеков ва туман туман Кенгаши депутати Р. Джураев туман мактабларидаги фаол ёшлар билан учрашди.
Ёшларни маърифатга чорлаш, улар орасида жиноятчиликни камайтиришда ўқувчи тенгдошларига ўрнак бўлиши ва ўзлари ҳам ҳар қадамда сергак туриши, ватан равнақи йўлида ўзини дахлдор ҳис қилиши, келгусида катта ҳаётга қадам қуйган вақтида ҳужжатлар билан бехато ишлаши кераклиги қайд этилди. Учрашув самимий суҳбат ва савол-жавоб шаклида давом этди.
Учрашув сўнгида ёшлар Ватанпарвар ўқув спорт техника клубининг дарс жараёнларида иштирок этиб, ушбу клуб фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ