Афғон уруши жангчи-фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

0 115

Ўзбекистон  “Veteran” жангчи фахрийлари ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлимлари томонидан бу йил 1989 йил 15 феврал Афғонистонда экстремизмга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг тугатилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбекистон “Veteran” бирлашмаси ташкил топганлигининг 26 йиллиги кенг нишонланиб келинмоқда. 

Барча жойларда бўлгани каби бизнинг Каттақўрғон туманида ҳам ушбу бирлашманинг туман бўлими фаоллари томонидан байрам дастурлари бўлиб ўтди. 
Тадбир туманимизда қад ростлаган  Байналминал жангчилар ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан бошланди.  Бир гурух Афғон уруши қатнашчилари, фахрийлар ва туман фаоллари, ёшлар билан биргаликда  бир зумга ўтганлар хотирасини ёдига сукут сақлашди. 
Бир пиёла чой устида маросимда сўзга чиққан туман ҳокимининг ўринбосари С.Мингбоев туман жангчи фахрийларини байрам билан муборакбод этиб, элу-юрт ва ёш авлод олдидаги хизматларини эътироф этиб ўтдилар.

Жахонгир САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ