Ерни 300 миллион сўмга сотмоқчи бўлган раис қўлга олинди

0 109

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига, 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, З.А. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида Булунғур тумани “Фозил Йулдош” МФЙда яшовчи, фермер ҳужалигида раис бўлиб ишловчи “М” исмли шахс, ўзининг фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан фуқаро З.А.га балиқчилик билан шуғулланиши учун 20 гектар ер майдонини 300.000.000 (уч юз миллион) сўмга сотишга келишиб, олдиндан 50.000.000 (эллик миллион) сўм миқдордаги пулларни талаб қилганлигини маълум қилиб, “М” исмли шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят-қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Булунғур туманида  ўтказилган тезкор тадбир давомида 1960 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, олий маълумотли, 4 фарзанднинг отаси, М.А. хизмат мавқеидан фойдаланиб ариза муаллифи З.А. дан  300.000.000 сўмдан 50.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.


Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларимизни коррупция, таъмагирлик, фирибгарлик каби жирканч иллатларнинг қурбонига айланиб қолмаслик бўйича огоҳликка чақиради.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ