29 ёшли аёлни 66 ёшли эркакка ноқонуний шаръий никоҳлаб берган домла пора бераётганда ушланди

0 99

Фарғонада 66 ёшли М.М. ва 29 ёшли Ю.Г.ларга ноқонуний шаръий никоҳ ўқиган 55 ёшли домла С.М. қўлга олинди. У профилактика инспекорига пора беришда гумонланмоқда, дейилади everyday нашрида.

Маълум бўлишича домланинг ноқонуний хатти-ҳаракатини Қувасой шаҳар ИИБ профилактика инспектори билиб қолган. Шундан сўнг домла ишни босди-босди қилиш учун инспекторга 1 млн сўм пора таклиф қилган. Инспектор эса вилоят ИИБ бошлиғи номига ҳолат юзасидан мурожаат қилган. Шундан сўнг домла инспекторга пулни бераётганда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.  




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ